Тошкентда наркотик тарқатган “закладчик”лар ушланди

3-саҳифа

image

Кеча, 10 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилаётган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ойлиги доирасида гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатувчи 32 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Барча ҳолатлар юзасидан Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 273-моддасига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахсга нисбатан суд томонидан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. ИИББ томонидан ушбу тадбир жорий йил 20 октябргача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган наркокурьерлар қўлга олинганди. Улардан олинган жами 47,2 килограмм наркотик моддалар мусодара қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳри Жиноят кодекси гиёҳвандлик воситалари психотроп моддалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг