Тошкентда мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди
3-саҳифа
−
23 Сентябрь
7177Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат Олмалиқ шаҳрида жойлашган ихтисослаштирилган Бухоро мактабида содир бўлган. Айни пайтда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Олмалиқ шаҳар бўлимида фаолият юритувчи масъуллардан иборат ишчи гуруҳ ҳолатни ўрганмоқда.
Ўрганишлар якунида батафсил маълумот берилиши таъкидланди.
Маълумот учун, жорий йилнинг январь ойида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўқувчилар овқатдан заҳарланганди. Мактаб-интернатга аутсорс хизмати кўрсатган хусусий корхона томонидан истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрланиши оқибатида 33 нафар ўқувчи “Ўткир гастрит” аломатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилганди.
Август ойида эса Жиззах вилоятида 2 нафар боғча тарбияланувчиси овқатдан заҳарланди. Болалар юқумли касалликлар бўлимига ётқизилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда 460 нафар мактаб ўқувчиси оммавий заҳарланганди.
LiveБарчаси