Сурхондарёда мактаб-интернат ўқувчилари овқатдан заҳарланди
3-саҳифа
−
30 Январь
5297Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўқувчилар овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Аниқланишича, мазкур мактаб-интернатга аутсорс хизмати кўрсатган хусусий корхона томонидан истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрланиши оқибатида 33 нафар ўқувчи “Ўткир гастрит” аломатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳодиса тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўрганилиши натижасида мактаб ошхонасидан олинган айрим маҳсулотлар санитария меъёрлари қоидалари ва гигиена нормалари талабларига жавоб бермаслиги ҳамда ошхона жиҳозларидан фойдаланиш тартиб қоидаларига риоя қилинмагани, бу эса болалар ўртасида юқумли ошқозон ичак касалликлари билан касалланишига олиб келгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё туман прокуратураси томонидан 26 январь куни Жиноят кодекснинг 186-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси