Тошкентда қайси маҳсулотлар арзонлашди?
Жамият
−
15 Март
40382025 йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши эълон қилинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти хабар берди.
Қайд этилишича, мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганини кўрсатган. Хусусан, 7 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, помидор нархида энг катта ўсиш қайд этилган. Бу мавсумий омил билан боғлиқ. 8 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар – буғдой уни, гуруч, макарон, оқбош карам, олма, товуқ гўшти (филе), сут ва шакар.
Картошканинг минимал нархи 19,8 фоиз, сариқ пиёзники 10,3 фоиз, қизил сабзиники 3,4 фоиз, тухумники 2,1 фоиз, бананники 0,9 фоиз, кунгабоқар ёғиники 0,6 фоиз пасайган.
Таҳлил 2025 йил 6 февраль-13 март кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Numbeo” портали томонидан 2025 йил учун ресторан нархлари индекси бўйича тузилган рейтингда Ўзбекистон дунёдаги 139 мамлакат орасида 17-ўринни эгаллаганди. МДҲда Ўзбекистон нархи энг арзон мамлакат бўлган.
LiveБарчаси