Тошкентда қарийб 27 млрд сўмлик “свет”ни ўғирлаган завод аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 26,9 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган метални қайта ишлаш заводи фош этилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.

Қайд этилишиҳча, Яшнобод туманида жойлашган "К.Й.А." МЧЖга қарашли метални қайта ишлаш заводининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 26 млрд 945 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 28,8 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент электр энергияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг