Самарқандда қарийб 30 млрд сўмлик токни ўғирлаган майнинг ферма аниқланди
3-саҳифа
−
06 Декабрь 2024
3927Самарқанд вилоятида 28,8 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди. Бу ҳақда “Ўзенергоинспексия” хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзенергоинспексия” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази, ДХХ, ИИБ ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Иштихон туманида "М.Г.М." оилавий корхонасига қарашли бинонинг ён қисмида жойлашган ертўлада умумий уланган қуввати 244,4 кВтни ташкил этган 89 та майнинг қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари тақмоққа тўғридан тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 28 млрд 896 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 5,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь