Самарқандда давлатнинг 5,5 млрд сўмлик токини ўмарган майнинг ферма аниқланди

Олам

image

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 5,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди. Бу ҳақда “Ўзенергоинспексия” хабар берди.

Қайд этилишича, “Ўзенергоинспексия” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тойлоқ тумани, "Чороғбон" МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Э.С. тижорат мақсадида 55 та тўпламдаги майнинг қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Билдирилишича, ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 5 млрд 528 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд майнинг ферма “Ўзенергоинспексия”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг