Тошкентда 751,6 млн сўмлик электрни талон-торож қилган хонадон аниқланди
3-саҳифа
−
23 Июнь
8207Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Янгиҳаёт тумани “Чортоқ” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро О.К. ўз уйининг ертўласида 5 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик), 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 4 август куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг 43-ялпи мажлисида майнинг-пул, крипто-депозитарий ва крипто-дўкон каби фаолиятларни амалга ошириш учун лицензияларни олишга қонунан рухсат берилди. Бироқ, рухсатномасиз ёки қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда майнинг фаолиятини амалга оширганлик учун БҲМнинг 150 баробари миқдорида жарима қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қибрайда 733 млн сўмлик электрни талон-торож қилган майнинг ферма аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси