Эндиликда майнинг фаолияти билан шуғулланишда лицензия талаб этилади
Жамият
−
04 Август 2023
6483Ўзбекистонда майнинг фаолиятини амалга оширишга қонунан рухсат берилмоқда. Бу ҳақда бугун, 4 август куни Олий Мажлис Сенатининг 43-ялпи мажлисида сўз борди.
Бугунги кунда ҳам крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунан лицензия олишга фақатгина крипто-биржа фаолиятига рухсат берилган.
Аммо амалда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги майнинг фаолияти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият турига киритилмаган эди.
Бундан буён эса майнинг-пул, крипто-депозитарий ва крипто-дўкон каби фаолиятларни амалга ошириш учун лицензияларни олишга қонунан рухсат берилмоқда.
Қолаверса, майнинг фаолиятини рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз амалга оширганлик ёки қалбаки ҳужжатлардан фойдаланганлик учун жарималар белгиланмаган эди.
Эндиликда рухсатномасиз ёки қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда майнинг фаолиятини амалга оширганлик учун БҲМнинг 150 баробари миқдорида жарима қўлланилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь