Тошкентда қарийб 23 минг шахс йўлкира тўламагани учун камида 2 марта жазоланди
Ўзбекистон
−
20:13 471 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги автобусларда чиптасиз юрган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта жаримага тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025 йилнинг октябридан жорий йилнинг 10 ноябрига қадар пойтахт автобусларида йўл ҳақини тўламаслик ҳолатлари бўйича жами 170 минг 937 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ушбу даврда такроран жаримага тортилган 22 929 нафар йўловчининг 17 327 нафари икки марта, 4 033 нафари уч марта, 1 099 нафари тўрт марта жавобгарликка тортилган. Шунингдек, 461 нафар йўловчи беш тадан тўққиз мартагача, яна 9 нафари эса ўн ва ундан ортиқ марта жаримага тортилган.
Қайд этилишича, йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси (Транспортда чиптасиз юриш) 5-қисмига асосан жарима қўлланилади. Ҳар бир янги ҳуқуқбузарлик учун яна маъмурий жарима белгиланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида жамоат транспортидан йўл ҳақини тўламасдан фойдаланган 79 мингдан ортиқ йўловчига нисбатан маъмурий чора кўрилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси