Тошкентда Isuzu скутер йўловчисини босиб кетди
3-саҳифа
−
04 Август 7479 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида Isuzu cкутер йўловчисини босиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 август куни соат 19:10 ларда Янгиҳаёт тумани КХАЙ кўчаси 58-уй қаршисида Lacetti, cкутер ва Isuzu русумли юк транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида cкутер йўловчиси 2006 йилда туғилган М.С. олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Учкўприк туманида Nexia йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборган эди. Оқибатда аёл вафот этган.