Фарғонада Nexia уриб юборган 64 ёшли аёл вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Учкўприк туманида Nexia уриб юборган 64 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, ҳолат Учкўприк туманининг “Ёйилма” қишлоғида содир бўлган. 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia русумли автомашинасида йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида жароҳатланган аёлни ҳайдовчининг ўзи зудлик билан шифохонага олиб борган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай аёл вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Учкўприк тумани Ички ишлар бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Узун туманида 8 ёшли қизалоқ Nexia уриб кетиши оқибатида вафот этганди. Ҳодисага 29 ёшли фуқаро Nexia-2 русумли автомашинасини бошқариб келиб, яқин атрофда мактаб борлигини кўрсатувчи белги бўлса ҳам тезликни пасайтирмагани сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона вилояти Nexia Учкўприк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг