Фарғонада 37 киши фаст-фуддан заҳарланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида овқатдан заҳарланишда гумон қилинган фуқаролар шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17-18 сентябрь кунлари Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Дастлабки эпидемиологик суриштирув жараёнида мурожаат қилган фуқаролар Учкўприк тумани Наврўзшоҳ кўчасида жойлашган фаст-фуд маҳсулотлари тайёрлайдиган шохобчалардан бирида хот-дог ва нон-бургер каби маҳсулотларни истеъмол қилгани аниқланган.

Шифокорлар томонидан беморларда овқатдан заҳарланиш ҳолатига гумон қилинган. Бугун, 18 сентябрь куни соат 17:00 ҳолатига жами 37 нафар фуқаро тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг 31 нафари шифохонага ётқизилган. Ҳозирда беморларга малакали мутахассислар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳолат юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Гумондаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда беморлардан текширув ўтказиш учун тегишли намуналар олинган ва тегишли лабораторияларда текширилмоқда.

Тадбиркорлик субъектининг фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинчалик тўхтатилган. Ҳолат бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг