Тошкентда ичида ёш қизча бўлган лифт қулагани айтилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг “Янги Дархон” маҳалласидаги лифтлардан бирида электр токи узилгани,  лифт ичида ёш қизалоқ қолиб кетгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича туман ҳокими, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, саноат хавфсизлиги ва барча масъуллар ўрганиш ишларини олиб боришган.

Саноат хавфсизлиги ходимлари томонидан вазиятга аниқлик киритилганда, лифт электр таъминотидан узилган вақтда генератор ишга тушгани ва қиз пастки қаватга хавфсиз тушгани маълум бўлган.

“Масъуллар қиз ва унинг оиласи билан суҳбатлашишди. Қизнинг аҳволи яхши ва кайфияти ижобий”, дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида 32 ёшли аёл янги қурилган уйларнинг лифтидан жонсиз ҳолатда топилгани жуда катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Бу воқеа ҳатто хорижий нашрларда ҳам муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, мазкур масала юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 43-ялпи мажлисида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов Ўзбекистонда кўп қаватли уйлардаги лифтлар билан юзага келаётган муаммоларни ўртага ташлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент лифт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг