Тошкентда ичида ҳайдовчиси бўлган “Жигули” ёниб кетди
3-саҳифа
−
01 Октябрь 2024 7807 1 дақиқа
Тошкент вилоятида ичида ҳайдовчиси бўлган “Жигули” ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 сентябрь куни соат 20:20 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани “Меҳнат” МФЙ ҳудудидан ўтган Д008 рақамли “М39 автомобиль йўли (813 км.дан) – Май қ. – Чирчиқ ш.“ автомобиль йўлининг 10-километрида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1990 йилда туғилган М.Ф. бошқарувидаги “Ваз 2106” русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин оқибатида автомобиль тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. Ҳаракат вақтида автомобилда йўловчилар бўлмаган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан Қибрай тумани ФВБ ЁХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқондаги “заправка”да автобус ёниб кетганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь