Тошкент аҳолиси орасида энг кўп қайси вилоятда туғилганлар бор?

Бу қизиқ

−

image

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган, бошқа ҳудудларда туғилган аҳоли орасида энг кўпини Тошкент вилоятидан келганлар ташкил этади – 118,9 минг нафар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасида 2026 йилда ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларида келтирилган.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган ва аслида Тошкент вилоятида туғилганлар сони 118,9 минг нафарни ташкил қилади. Иккинчи ўринда эса Қашқадарё вилоятидан бўлганлар қайд этилган – 81,2 минг нафар.

Шунингдек, кейинги ўринларда:

  1. Самарқанд – 59 минг;
  2. Бухоро – 43,6 минг;
  3. Сурхондарё – 38,1 минг;
  4. Фарғона – 35,2 минг;
  5. Андижон – 29,2 минг;
  6. Хоразм – 27,2 минг;
  7. Жиззах – 26,3 минг.

Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳрининг умумий аҳолиси сони 3 млн 173 минг 234 нафарни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта ҳар 100 нафар аҳолининг 12 нафари олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга эканлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг