Тошкентда ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди
3-саҳифа
−
26 Март
10841Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган биноларнинг эскиз лойиҳасини тасдиқлаш, ёнғиндан автоматик тарзда хабар берувчи қурилмалар бўйича тузилган далолатномаларни имзолаш ҳамда янги қурилган ёки реконструкция қилинган биноларни Давлат қабул комиссиясига фойдаланишга топширилишида ижобий хулоса бериш эвазига доимий равишда тамагирлик йўли билан пора олиб келган.
Билдирилишича, бундай объектлар ичида умумий ўрта таълим мактаби ва тиббиёт муассасаси бинолари ҳам бор.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Сенатда бўлиб ўтган йиғилишда 2022 йилдан бери фавқулодда вазиятлар вазири бўлиб ишлаб келган генерал-майор Абдулла Қўлдошев ва унинг ўринбосарлари қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетгани учун ишдан олинганини айтганди.
LiveБарчаси
Германия Озарбайжондан кечирим сўради.
01 Апрель