Тошкентда электробус қайси йўналишда ҳаракатланиши маълум бўлди
Жамият
−
14 Сентябрь 2019
7004Аввалроқ, Беларусь Республикасининг “Белкоммунмаш” компаниясининг Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробуси олиб келингани ва синовдан ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробус пойтахтдаги қисқа йўналишлардан бири — 41-“Чилонзор 25-мавзе — Чилонзор буюм бозори” йўналишида ҳаракатланади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” Матбуот хизмати хабар берди.
“Ушбу транспорт воситасини йўналишга бириктириш олдидан мутахассислар томонидан электробуснинг техник имкониятлари, қувват сарфи ўрганилди. Бунинг учун у бир неча йўналишларда ҳаракатлантириб кўрилди. Шундан келиб чиқиб пойтахтдаги қисқа йўналишлардан бири — 41-“Чилонзор 25-мавзе — Чилонзор буюм бозори” йўналиши электробусни синовдан ўтказиш учун ҳар тарафлама қулай, деб топилди”, дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоизки, Чилонзор буюм бозори олдидаги тирбандликни инобатга олиб, электробус “Чилонзор буюм бозори”дан қайтишда қўшимча йўлдан эмас асосий йўлдан ҳаракатланади.
Электробус жорий йил 14 сентябрдан йўловчиларга хизмат қила бошлайди.
LiveБарчаси