Тошкентдаги биринчи электробус йўловчиларни ташишни бошлади
Жамият
−
08 Сентябрь 2019
6501Аввалроқ, пойтахт Тошкентга биринчи электробус келтирилгани ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 7 сентябрь куни Тошкентда биринчи электробус йўловчиларга хизмат кўрсата бошлади.
“Ушбу транспорт воситаси бугун пойтахт йўлларига олиб чиқилди. Унинг биринчи йўловчилари жамият раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлди. Электробус қатнови шаҳар марказида амалга оширилади. Электробас келаси ҳафта йўловчиларга хизмат қила бошлайди”, дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан тарқатилган хабарда.
Электробуснинг техник имкониятларини ўрганиш, шунга мувофиқ бириктириладиган йўналишни белгилаш мақсадида Беларусь ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутахассислари илк кузатувни амалга оширдилар.
Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробус бир марталик қувват билан 20-25 километр атрофида масофа босиб ўтади. Қувват олиш вақти эса 6-8 дақиқага тенг. Ўртача 90 та йўловчи олиб юриш имкониятига эга
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь