Тошкентдаги йўналишлардан бирига электробус олиб келинди
Жамият
−
04 Сентябрь 2019
4818Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва Беларуснинг “Белкоммунмаш” компанияси ўртасидаги меморандумга асосан Тошкент шаҳри жамоат транспорти ҳаракат таркибида электробусларни синов тариқасида юргизиш режалаштирилган эди. Шунга мувофиқ бир дона ана шу турдаги транспорт воситаси Тошкент шаҳрига келтирилди.
Бунга қадар эса “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан электробусни йўналишга чиқариш билан боғлиқ ташкилий ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2 та жойда электробусни қувватлаш шахобчалари ўрнатилди.
Яқин кунларда электробусни қисқа масофали йўналишлардан бирига бириктириш режалаштирилмоқда.
Махсус комиссия ушбу электробус билан боғлиқ барча ҳолатларни тўлиқ ўрганиб чиқади.
Хусусан, Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимида электробуснинг ҳаракатланиш имкониятлари, йўловчилар соғлигига унинг таъсири ва бошқа жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинади.
LiveБарчаси