Тошкентда эҳсон қутисини ўмариб кетган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс дўкон ёнида ўрнатилган хайрия қутисини ўғирлаб кетгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 январь куни соат тахминан 18.00 да номаълум шахс Янгиҳаёт туманидаги Ташаббус маҳалласи ҳудудидаги дўконларнинг бири олдида ўрнатилган эҳсон қутисини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган фуқаро аниқланиб, қўлга олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида Миллий гвардия қўриқлаш ходими томонидан эҳсон қутисидаги пулларни ўғирлашга уринган шахс қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент эҳсон қутиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг