Тошкентда Damas билан тўқнашган скутер ҳайдовчиси вафот этди

3-саҳифа

image

Кеча, 2 июнь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида Damas билан тўқнашган скутер ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 23:50 ларда Сергели тумани Мирзо Турсунзода – Меҳригиё кўчалари чорраҳасида Damas русумли транспорт воситаси ва скутер мототранспорт воситаси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ оқибатида скутер мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Сергели туманида Cobalt русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи скутер бошқариб кетаётган фуқаро ва ундаги йўловчини уриб юборган эди. ЙТҲ оқибатида скутер мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси ва йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Сергели скутер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг