Тошкентда беморини ўпиб олган шифокор 5 суткага қамалди
3-саҳифа
−
28 Сентябрь
15214Тошкентдаги “Plan baby” хусусий клиникасининг 55 ёшли шифокори муолажа пайтида беморини ўпиб олган. Суд ҳуқуқбузарга шилқимлик қилгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган. QALAMPIR.UZ суд ҳужжатлари билан танишди.
Суд ҳужжатига кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи Э.Б. (бемор аёл) муолажа олиш мақсадида “Plan baby” хусусий клиникасига борган. Ўзига нотаниш бўлган лор шифокори Н.И. (эркак) тиббий муолажа пайтида беморнинг юз қисмида номақбул ҳамда шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатлар қилган. 55 ёшли лор шифокор судда айбига иқрорлик билдириб, аёлни яхши кўриб қолгани учун ўпганини, ўзини тутиб тура олмаганини ва қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, кечирим сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судининг қарори билан Н.И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Апелляция инстанцияси суд қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида элетроскутерни бошқариб бораётган келинининг ёнида ўтириб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган қайнотага 4 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланган эди.
LiveБарчаси