Хоразмда келинига шилқимлик қилган қайнота қамалди
3-саҳифа
−
07 Сентябрь
11092Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида қайнота элетроскутерни бошқариб бораётган келинининг ёнида ўтириб, унга шаҳвоний шилқимлик қилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов QALAMPIR.UZ'гa маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 август куни фуқаро Р.Ҳ. элетроскутерни бошқариб бораётган келини А.Ў.ни ёнида ўтириб, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, тегажоғлик қилиб, белидан қучоқлаган ва кўкрагидан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик ҳаракатларини содир қилган.
Ҳолат юзасидан эркак судда айбига иқрорлик билдирмасдан, Ўртаёп қишлоғига бозорга озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун электроскутерни бошқариб бораётган келинининг ёнида ўтириб кетгани, шу вақтда спиртли ичимлик таъсирида бўлгани учун нима қилганини эслай олмаслигини, шаҳвоний шилқимлик қилмагани, ишни қонуний ҳал қилишни сўраб, тушунтириш берган.
Жабрланувчи келин судда, ҳақиқатан ҳам ўша куни қайнотаси унга бозорга бориб уйга харажат қилиб келишини айтганини, электроскутерни бошқариб бозорга кетишганини, унинг ёнида ўтириб кетаётганида белидан қучоқлаб, кўкрагидан ушлаб, у билан жинсий алоқада бўлишини айтиб, шилқимлик қилганини билдириб, қайнотасига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Суд ҳукмига кўра, эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга шу модданинг 1-қисмига асосан, 4 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланди.
Маълумот учун, қайнота Р.Ҳ. илгари 2023 йилда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 5-қисми билан, 2024 йилда эса ушбу кодекснинг 61-2-моддаси 1-қисми ва 183-моддаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси тартибида судланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида харидор аёлнинг танасидан ушлаб, унга тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалганди. Шунингдек, унга 3,4 миллион сўм миқдорида жарима жазоси ҳам тайинланган.
LiveБарчаси