Тошкентда автобус ва Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият
−
13 Октябрь 2023
5456Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Yutong русумли автобус ва Nexia-3 автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 12 октябрь куни соат 22:44 ларда 57 ёшли С.Ф. бошқарувидаги Yutong русумли автобус Юнусобод тумани Аҳмад Дониш ва Янги шаҳар кўчалари чорраҳасида 28 ёшли Б.О. бошқарувидаги Nexia-3 автомобили билан тўқнашиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ЙТҲга Nexia-3 ҳайдовчисининг эътиборсизлиги, яъни асосий йўлдан ҳаракатланаётган автобус қаршисига чиқиб қолиши сабаб бўлган.
“Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобусда 1 нафар йўловчи бўлган, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Yutong русумли автобус ва Nexia-3 русумли автомобиль техник шикастланган”, дейди Эргаш Туйчиев.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган автобуснинг ўрта ғилдираклари қудуққа тушиб кетиши оқибатида автобуснинг таг ва ўрта (гармошка) қисмига маҳкамланган қудуқ қопқоғига илиниб, техник шикаст етган эди. Шунингдек, 15 сентябрь куни пойтахтда электробус ва Nexia машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь