“Чорсу” бозорида 825 млн сўмлик тилла ўғирлаган қиз қамалди

3-саҳифа

image

“Чорсу” бозорида тилла буюмларни ўғирлаган қиз 8 йилга қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот котиби Зокиржон Қўзибоев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 9 март куни соат 21:00 ларда “Чорсу” буюм бозорида содир бўлган. Сурхондарёлик 25 ёшли М.С. дўконининг ертўласи кириш эшиги қулфини ўзи билан олиб келган болгарка ёрдамида кесиб очиб, омборхонада бўлган темир сейфнинг ичида сақлаб келинган жабрланувчи А.М.га тегишли жами нархи 825.000.000 сўмлик 187 дона тилла узук, 27 дона тилла билагузук, 123 жуфт тилла зирак, 1 дона тилла тўғноғич, 44 дона тилла занжирли билак узук, 29 дона тилла занжир, 6 дона тилла занжир ҳамда 24 дона тақинчоқлар жойлаш учун мўлжалланган мосламаларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Суд хулосасига кўра, М.C. Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, М.C.дан жабрланувчи А.М.нинг фойдасига етказилган 56.416.470 сўм моддий зарар ундирилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент тилла ўғири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг