Тошкентда 40 минг долларга фуқарони АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
3-саҳифа
−
13:19
984Тошкент шаҳрида 40 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.М. фуқаро Б.Г.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига бориши учун виза олиб бериб, у ерда иш билан таъминлаши эвазига 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда фуқароларни АҚШга ишга юбориш учун 22 минг доллар талаб қилган ота-бола ушланганди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 15 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь