Самарқандда фуқароларни АҚШга ишга юбориш учун 22 минг доллар талаб қилган ота-бола ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида 2 фуқарони АҚШга ишга юборишни ваъда қилиб, 22 минг доллар талаб қилган ота-бола ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи С.А. ўзининг ўғли С.М. билан тил бириктириб, 2 нафар маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган ва танишлари орқали уларни Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтган.
Бунинг эвазига С.А. уларнинг ҳар биридан 11 минг АҚШ долларидан, жами 22 минг АҚШ доллари сўраб, ушбу пулнинг 70 фоизини олдиндан, қолган 30 фоизини эса виза ҳужжатлари тайёр бўлганидан кейин беришлари кераклигини талаб қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 15 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи 1999 йилда Самарқанд вилоятида туғилган А.Н. ўзининг танишлари ёрдамида фуқарони АҚШга ишга юбориш эвазига 21 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 9 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланган.

“Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида 10 минг доллар эвазига АҚШ визасини ваъда қилган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг