Сирдарёда 10 минг доллар эвазига АҚШ визасини ваъда қилган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида Америка Қўшма Штатларига виза олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Сайхунобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Р. фуқаро Ш.Х. нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 10 минг АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига бориши учун талабалик визасини олиб беришини айтиб, шундан 5 000 АҚШ доллари ва 26 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.     

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ва Самарқанд шаҳрида АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ виза Сирдарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг