АҚШга ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга тушди
3-саҳифа
−
01 Октябрь
1424Наманган ва Самарқанд вилоятларида АҚШга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Й. фуқаро Д.Т.нинг ишончига кириб, уни айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаролар М.Р ва РМ. икки нафар қўшниси М.Р ва С.Р.нинг ишончига кириб, уларни Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига жами 18 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 49 кишини Англия ва бошқа чет давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланган эди.
LiveБарчаси