Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ бўлди
3-саҳифа
−
27 Август 7485 1 дақиқа
Кеча, 26 август куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 14:30 ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида Zeekr, Matiz, Ваз-2105 ва Nexia-2 русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ оқибатида Zeekr автомашинаси ҳайдовчсига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида юк автомобили йўл четида турган Cobalt’га бориб урулиши ортидан ёниб кетганди. Ҳодиса оқибатида Cobalt автомобилида бўлган бир нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.