Тошкентда 174 марта йўл қоидасини бузган ҳайдовчининг машинаси олиб қўйилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидасини 174 марта бузган ҳайдовчининг машинаси жарима пули тўланмаса, аукционга қўйиладиган бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар берди.

Маълум қилинишича, пойтахтда ҳайдовчи 1 йил давомида 174 марта йўл қоидасини бузиб, маъмурий жарималарни тўлашдан қочиб юрган. Ушбу муддат ичида эса жами қарздорлик миқдори 58 миллион 953 минг сўмга етган. Шу сабабли, МИБ Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан унинг автомобили хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган. 

Билдирилишича, қонунчилик доирасида қарздорга жарималарини тўлаши учун муҳлат берилган. Аммо агар ҳайдовчи ушбу муддат ичида қарзини тўламаса, унинг автомобили аукцион савдосига чиқарилади ва сотиб юборилади. Тушган маблағлар қарзини қоплаш учун ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига жарима тўламаслик мақсадида ўзганинг автомобил рақамидан фойдаланган ва 292 та қоидабузарлик содир этган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳайдовчи жарима машина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг