Тошкентда Ҳайит куни автобуслар ҳам бир соат олдин иш бошлайди
Жамият
−
08 Апрель
3474Рамазон ҳайити куни Тошкент автобуслари соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, байрам кунлари автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади:
- 2024 йил 10 апрель, чоршанба – Рамазон ҳайити куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Йўналишларда иш бошлаш вақти соат 4:00 дан;
- 11 апрель, пайшанба ва 12 апрель, жума – қўшимча дам олиш кунлари якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 13 апрель, шанба – иш куни иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 14 апрель, якшанба – дам олиш куни якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамазон ҳайити кунида Тошкент метроси поездлари одатдагидан барвақтроқ иш бошлаши маълум қилинганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси