Тошкентда Ҳайит куни автобуслар ҳам бир соат олдин иш бошлайди
Local
−
08 April 2024 8335 1 minute
Рамазон ҳайити куни Тошкент автобуслари соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, байрам кунлари автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади:
- 2024 йил 10 апрель, чоршанба – Рамазон ҳайити куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Йўналишларда иш бошлаш вақти соат 4:00 дан;
- 11 апрель, пайшанба ва 12 апрель, жума – қўшимча дам олиш кунлари якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 13 апрель, шанба – иш куни иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 14 апрель, якшанба – дам олиш куни якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамазон ҳайити кунида Тошкент метроси поездлари одатдагидан барвақтроқ иш бошлаши маълум қилинганди.
Райҳона Улканбаева
Live
AllIsroil droni G'azoda avtomobilga zarba berdi
13 September