Тошкент туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
07 Август
7261Сардорбек Қодирович Эргашев Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Сардорбек Эргашев 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий, 2011 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2023 йилда Тошкент архитектура-қурилиш университетларини тамомлаган.
У фаолияти давомида Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фурқат туманига янги ҳоким тайинланганди.