Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи нафақага чиқди
Жамият
−
17:31 3987 1 дақиқа
Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Толибжон Саидов нафақага чиқиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Буни Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади.
Маълум бўлишича, Давлат божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Ёқуб Мирзараҳимов ва Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ахтамхон Иняминов ҳам нафақага чиқиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, Толибжон Саидов бошқармага 2020 йилнинг сентябридан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида прокуратура органларида кўп йиллар давомида ҳалол ва фидокорона хизмат қилган ходимларни нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтганди.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида кучишлатар тизимларда 300 дан ортиқ нафақа ёшидагилар раҳбар лавозимида фаолият олиб бораётгани, бундан 135 нафари прокуратура органларига тўғри келиши айтилган эди.
Live
Барчаси