Тошкент шаҳар ҳокими номидан сохта аккаунтлар очилди

3-саҳифа

image

Ҳозирда айрим шахслар томонидан ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов номидан фойдаланилган ҳолда сохта аккаунтлар очилиб, фуқароларга мурожаатлар йўлланаётгани аниқланмоқда. Ушбу аккаунтларда ҳокимнинг расми, исми ва фамилияси қўлланилмоқда. Шу сабабли Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокими номидан очилган, шахсий ёзишмалар олиб бораётган ёки турли илтимос ва таклифлар билан мурожаат қилаётган барча бундай аккаунтлар сохта бўлиб, уларга ишонмаслик ва мулоқотга киришмаслик қатъиян тавсия этилади. Уларнинг барчаси фирибгарларга тегишли.

“Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳар ҳокими ёки ҳокимликка алоқадор мансабдор шахслар аҳолига мурожаат қилиш мақсадида шахсий тартибда хабар юбормайди”, дейилади хабарда.

Агар расмий саҳифа ёки алоқа канали очиладиган бўлса, бу ҳақда фақат Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий ахборот каналлари орқали олдиндан маълумот берилади.

Фуқаролардан шахсий маълумотларни бегоналарга бермаслик, шубҳали хабарлар ва аккаунтлар ҳақида эса тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида номаълум шахс осон йўл билан пул топиш мақсадида Telegram ижтимоий тармоғида вилоятдаги нуфузли ташкилот раҳбари номидан сохта аккаунт очгани аниқланганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Умурзоқов сохта аккаунт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг