Тошкент метросида йўлкира нархи ўзгаради

Жамият

image

Энди Тошкент метрополитени фойдаланувчилари босиб ўтган ҳар бир бекати ёки масофаси учун йўл ҳақини тўлайди ва метрополитен учун мутлақо янги таърифлар жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 191-сонли қарори қабул қилинди.

Бундан ташқари, йўлкира тўлашнинг янгича тизимида аҳоли тоифаларига имтиёзлар бериш (муайян қатламлар учун алоҳида енгилликлар кўзда тутилади) ва абонементлар тизимини жорий этиш (йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементлар йўлга қўйилади) тартибининг ўзгариши ҳам кутилмоқда.

Шу билан бирга, қарорда Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, “Тошкент метрополитени” ДУК ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига хорижий тажриба асосида метрополитенда йўл ҳақини тўлашнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Қарорга кўра, янги тизим 2027 йил 1 январдан бошлаб амалиётга татбиқ этилади. Унда тегишли таклифлар олти ой муддатда “Тошкент метрополитени” ДУК кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метросида йўловчилар хавфсизлигини кучайтириш мақсадида ойнали ҳимоя тўсиқлари ўрнатилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

метро йўлкира Тошкетн метрополитени

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг