Тошкент ҳавоси сезиларли даражада тозаланди (фото)

Жамият

image

Сўнгги 24 соат ичида Тошкент ҳавоси сезиларли даражада тозаланди. Бу ҳақда Махсус комиссия хабар берди.

Қайд этилишича, охирги 24 соат ичида Тошкент шаҳрида ҳавонинг PM2,5  бўйича ифлосланиш даражаси пасайиб, меъёрдан атиги 20 фоизга юқори бўлган. Аввалги кунларда улар 2,5−3,5 баробар кўп бўлган.

PM10 майда дисперсли заррачаларнинг миқдори 125 мкг/м³ ни ташкил этди, бу рухсат этилган меъёрлардан (РЕМ) (300 мкг/м³) ошмади.

IQАir порталига кўра, Тошкент энг ҳавоси ифлос мамлакатлар ичида 26 ўринга тушиб, ифлослик даражаси сариқ рангда қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳавоси ифлосланиши бир неча кун давом этиши маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳаво IQАir

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг