Тошқинлар Покистон иқтисодиётига қанча зарар келтиргани ҳисобланди

Олам

image

Узоқ давом этган ёғингарчилик сабаб кузатилган тошқинлар сабаб Покистон иқтисодиёти кўрган зарар 10-12,5 млрд долларни ташкил этиши мумкин.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг 118 вилояти аҳолисининг 37 фоизи табиий офат таъсирида қашшоқлик чегарасидан пастга тушиб қолганини таъкидламоқда.

Қайд этилишича, Покистон ҳукумати жорий молиявий йилда 5 фоизлик иқтисодий ўсишни мақсад қилган ҳолда, бу кўрсаткични 2 фоизга туширади.

Қишлоқ хўжалигида ўсиш суръатлари 1,8 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳасида эса 2 фоизгача қисқартирилиши назарда тутилмоқда.

Маълумот учун, Покистонда июнь ойи ўрталаридан бери давом этаётган муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари натижасида 1,3 мингга яқин одам ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Мамлакатнинг катта қисми, хусусан, Балужистон, Хайбер-Пахтунхва ва Синд вилоятлари сув остида қолмоқда. Камида 1,46 миллион уй қисман ёки тўлиқ шикастланган, 736 минг бошдан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган.

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Ўзбекистон томони Покистонга инсонпарварлик ёрдами юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг