“Толибон” Тошкент ва Душанбе билан вертолётларни қайтариш бўйича музокараларни бошлади

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” ҳаракатининг муваққат ҳукумати аввалги тузум қулаши чоғида Ўзбекистон ва Тожикистонга ўғирлаб кетилган вертолётларни қайтариш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналистларга “Толибон” муваққат ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Инамулла Самангани маълум қилган

Унинг эслашича, афғон учувчилари қўшни Тожикистон ва Ўзбекистонга 40 дан ортиқ вертолётларни олиб қочган. 

Самангонийнинг айтишича, ҳозирда “Толибон” Тошкент ва Душанбе билан вертолётларни қайтариш бўйича музокаралар олиб бормоқда, бироқ улар қачон қайтарилиши ҳозирча маълум эмас. 

Муваққат “Толибон” ҳукуматидаги Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Инаятулла Хоразмий, ўз навбатида, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматларига вертолётларни қайтариш бўйича ариза аллақачон берилганини, бироқ ҳозирча ижобий жавоб йўқлигини айтди. 

Афғонистонда аввалги ҳукумат даврида 164 дан ортиқ вертолёт бўлган, уларнинг аксарияти АҚШдан олиб келинган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 15 август куни “Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллагач, афғон учувчилари мамлакатни тарк этганди.

Шундан сўнг 465 нафар афғон ҳарбий учувчилари оила аъзолари билан Ўзбекистонда бўлиб турганди. “Толибон” эса уларни қайтаришни талаб қилаётганди. Шу орада Ўзбекистон қочиб ўтган афғон учувчилари оилалари билан Америка базасига кўчирилиши ҳақида АҚШ билан келишди. Қайд этиш керакки, учувчилар толиблар барча амалдорлар, ҳарбийларга амнистия эълон қилганига қарамай, ўзи ва яқинлари хавфсизлиги учун хавотирда эди, воқеалар ривожи уларнинг хавотири ўринли эканини кўрсатмоқда.

“Толибон” эса Ўзбекистондан афғон учувчилари олиб ўтган самолётларни қайтаришни сўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

593

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг