Ўзбекистон ва АҚШ афғон учувчилари масаласида келишиб олди – WSJ

Олам

image

Афғонистонда “Толибон” ҳокимиятга келиши оқибатида самолёт ва вертолётларда Ўзбекистонга қочиб ўтган афғон учувчилари оилалари билан Америка базасига кўчирилади. Расмий Тошкент ва Вашингтон тегишли келишувга эришди. Бу ҳақда “Wall Street Journal” хабар берди.

Нашрга кўра, учувчилар толиблар барча амалдорлар, ҳарбийларга амнистия эълон қилганига қарамай, ўзи ва яқинлари хавфсизлиги учун хавотирланяпти.  Умумий ҳисобда Ўзбекистонда 585 нафар афғон учувчиси, экипаж аъзолари ва уларнинг қариндошлари бор.

Таъкидланишича, улар АҚШнинг Доҳадаги ҳарбий базасига жойлаштирилади, аммо кейинчалик учувчилар Америкага йўл олиши ёки бошқа бирор жойга кўчирилиши ҳақида маълумот йўқ.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Афғонистон ҳарбий ҳаво кучларига тегишли 46 та самолёт ва вертолёт бор ва уларнинг келгуси тақдири мавҳум лигича қолмоқда.

Аввалроқ, “Толибон” ҳаракати Ўзбекистонга босиб ўтказиб, афғон учувчилари ва ҳарбий техникаларини қайтаришни талаб қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ тарихида энг узоқ – 20 йил давом этган ҳарбий операция жорий йилининг 31 август куни якунланди. Бу билан бирга Афғонистондан АҚШ ҳарбийлари ва фуқароларини эвакуация қилиш ҳам ниҳоясига етди. Аҳамиятлиси, америкаликлар мамлакатни тарк этишга улгурмасидан жорий йилнинг 15 август куни "Толибон" ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллади.

Маълумот ўринда, 2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинлари олиб чиқиб кетилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

885

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг