“Толибон” Панжшерни эгаллагач, Аҳмад Масъуд Афғонистондан қочдими?
Олам
−
12 Сентябрь 2021
24921Афғонистон мухолифатининг етакчиси Аҳмад Масъуд мамлакатни тарк этмаган. Бу ҳақда “Fors News” Маъсуд билан яқин алоқада бўлган Қосим Муҳаммадийга асосланиб, хабар берди.
Қосим Муҳаммадийга кўра Панжшернинг 70 фоиз асосий кўча ва довонлари толиблар назоратига ўтган.
“Сўнгги кунларда толиблар Панжшерга кирди ва эндиликда 70 фоиз асосий йўллар уларнинг назоратида, аммо Панжшер водийлари ҳамон халқ кучларининг тўлиқ назоратида “, деган Қосим Муҳаммадий.
У толиблар Панжшерга кирганидан сўнг, покистон ҳарбийлари уларга ёрдам келганини қўшимча қилган. Муҳаммадий бешта: “Толибон”, “Ҳаққоний тармоғи”, “Ал-Қоида” ва ИШИД аъзоларидан иборат 40 минг жангари вилоятга кирганини таъкидлаган.
“Ҳозир бу уруш хориждан молиялаштириляпти, Покистон ва Қатар “Толибон”га моддий ёрдам кўрсатяпти. Минтақа давлатлари ва дунё буни тушунади, дея умид қиламиз”, деган Муҳаммадий кўплаб оилалар ўз уйларини тарк этганини таъкидлаб.
Аҳмад Масъуд Афғонистонни тарк этгани ҳақидаги ОАВда тарқалган хабарларга жавобан у: “У хавфсиз жойда ва Афғонистонни тарк этиб, Туркия ёки бошқа давлатга кетгани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Масъуд Панжшер водийси билан алоқада”, деган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон” ҳаракати Афғонистондаги қаршилик кучларининг сўнгги қалъаси Панжшерни эгаллаганини эълон қилди. Бироқ, Миллий қаршилик фронти бу маълумотни рад этди. Бироз ўтиб эса толиблар вилоятнинг бир қанча ҳудудини назоратга олгани маълум бўлди.
Шундан бери қаршилик кучларининг етакчиси Аҳмад Масъуд қаердалиги номаълумлигича қолмоқда.
LiveБарчаси