Шимолий қўшниларимизни террористик давлатни тан олишга шошмасликка чақираман – Дўстум

Олам

image
0:00
0:00
download

Афғонистоннинг энг обрўли шахсларидан бири маршал Абдул Рашид Дўстум дунё ҳамжамиятини “Толибон” ҳаракати тузган Афғонистон ҳукуматини тан олишдан бош тортишга чақирди.  

“Мен халқаро ҳамжамиятни ва барча қўшниларимизни, айниқса шимолий ва шимоли-ғарбий қўшниларимизни Афғонистондаги террористик давлатни тан олишга шошилмасликка чақираман, бу давлат "кабинети" тан олинган глобал террорчилардан иборат”, деган Дўстум. 

Афғонистон миллий исломий ҳаракати партияси раҳбари Дўстум Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан Панжшердаги вазият бўйича “сукут сақламасликни” ва вилоят аҳолисига шошилинч гуманитар ёрдам кўрсатишни бошлашни сўраган. 

“Мен БМТдан сукунатни бузишни сўрайман. Агар Панжшерга гуманитар ёрдам етиб бормаса, фалокат келиши муқаррар”, дея огоҳлантирган Дўстум. 

У “қора рўйхатдаги террорчилар”дан Панжшерда этник тозалаш ва геноцидни тўхтатишни, водий эшикларини очишни ва оммавий ахборот воситаларига вазиятни ёритишга рухсат беришни талаб қилган. 

Аввалроқ, толиблар Афғонистоннинг Панжшер вилоятидан минглаб одамларни чиқариб юборгани ва у ерда этник тозалаш ишларини олиб бораётгани ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот ўрнида, Панжшер Афғонистонинг шарқида жойлашган бўлиб, у ерда тахминан 150 минг аҳоли яшайди. Қайд этиш керакки, вилоятнинг 98 фоиз аҳолиси этник тожиклардан ташкил топган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Дўстум

Баҳолаганлар

789

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг