“Толибон” хорижий қўшинларнинг Афғонистонга киритилиши масаласига жавоб берди 

Олам

image

Афғонистоннинг янги ҳукумати ўз ҳудудида хорижий Қуролли Кучларнинг бўлишига қатъий қарши. Бу ҳақда Афғонистон муваққат ҳукумати Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.  

“Йўқ, биз ўз ҳудудимизда ҳеч қандай хорижий Қуролли Кучларни қабул қилмаймиз. Биз дунё, америкаликлар ва бошқалар билан мулоқот қила оламиз, лекин ўз еримизни бошқа давлатларга тажовуз қилиш учун ишлатилишига йўл қўймаймиз. Шунинг учун биз чет эл ҳарбий хизматчиларининг Афғонистон ҳудудида бўлишига рухсат бермаймиз”, деган Мужоҳид. 

Вазир ўринбосарига кўра, ҳозирда “Толибон” террорчиларга қарши курашда ўз кучлари билан иш олиб бормоқда. 

“Бизга бу борада халқимизнинг кўмаги етарли”, деган Мужоҳид.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

379

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг