“Толибон” хориж ёрдамисиз миллий бюджет лойиҳасини тайёрлади
Олам
−
17 Декабрь 2021
6037Афғонистоннинг “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган ҳукумати сўнгги йигирма йил ичида биринчи марта хорижий мамлакатлар ёрдамисиз молиялаштириладиган миллий бюджет лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда "Arab news" хабар бермоқда.
Бу ислоҳот мамлакат иқтисодий инқироз ботқоғига тушиб қолган ва Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Афғонистон бўйича директори Мэри-Эллен Макгроарти мазкур мамлакатда 22,8 миллион киши мунтазам равишда тўйиб овқатланмаслигини ва 8,7 миллион киши очликдан азоб чекаётганини айтган бир пайтда содир бўлди.
Маълумот учун, Афғонистон Молия вазирлиги матбуот котиби Аҳмад Вали Ҳақмал 2022 йил декабрига қадар амал қиладиган бюджет лойиҳаси қанча суммани ўз ичига олишини ошкор қилмаган.
"Биз лойиҳани ички даромадларимиз ҳисобидан молиялашга ҳаракат қилмоқдамиз", дея таъкидлаган Аҳмад Ҳақмал.
Аввалроқ Афғонистонда ҳокимият тепасига келган "Толибон" ҳаракати оғир иқтисодий вазият туфайли мамлакатда муомалада бўлган хорижий валютадан фойдаланишни тақиқлаганди.
Шунингдек, "Толибон" ҳаракати Афғонистондаги пул айирбошлаш шохобчаларида АҚШ доллари сотиб олиш ва сотишни тақиқлади. Ўшанда Қобулда валюта айирбошлаш шохобчаларидаги операциялар 1 доллар қиймати 114 афғонига етганидан кейин тўхтатилган.
Озода Чориева
LiveБарчаси