“Толибон” дунё ҳамжамиятига чақириқ билан чиқди

Олам

image
Қобулда яна портлашлар эшитилди – CNN north_east

Қобулда яна портлашлар эшитилди – CNN

“Толибон” вакили Абдул Каҳар Балхи жаҳон ҳамжамиятини Афғонистон халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тан олишга ва бу мамлакат билан дипломатик алоқаларни ривожлантиришга чақирди. У бу ҳақда Швейцариянинг “SonntagsBlick” нашрига берган интервьюсида гапирган. 

“Биз иқтисодий ва шахсий алоқаларни хоҳлаймиз. Биз дунё мамлакатларини, шу жумладан Швейцарияни, афғон халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тан олишга ва Афғонистон билан яхши дипломатик, иқтисодий ва инсоний муносабатларни ривожлантиришга чақирамиз”, деган Балхи. 

Унинг қўшимча қилишича, “Толибон” ҳеч қандай шарт бажарилиши талаб қилинмайдиган ҳар қандай гуманитар ёрдамни маъқуллайди. Журналист бунга жавобан, шартлардан бири “Толибон”нинг террорчи ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиши эканини айтган. 

“Биз гуруҳларга ҳам, шахсларга ҳам Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатлар хавфсизлигига таҳдид қилиш учун фойдаланишга йўл қўймаслигимизни аллақачон айтганмиз”, деган “Толибон” вакили.

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши билан  "Толибон" ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлади. Август ойига келиб, толиблар йирик шаҳарларга юриш бошлади.

Орадан кўп ўтмай, жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ҳокимиятни "Толибон"га ўтишини таъминлаш учун Мувофиқлаштириш кенгаши тузилиб, унга Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай киритилганди.

Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.

Ҳозирда фақатгина Панжшер вилояти толиблар ҳокимиятини тан олмаяпти. Вилоятда "Толибон"га қарши кучлар йиғилмоқда. Уларга эса машҳур "дала қўмондони" Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд бошчилик қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

611

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг