“Толибон” делегацияси Тошкентга келди
Жамият
−
19 Февраль
11054Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг миллий темирйўл бошқармаси бошлиғи мулла Бахт ул Раҳмон Шарофат Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда “Афғонистон Овози” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Толибон” делегацияси Трансафғон лойиҳаси йиғилишида иштирок этиш ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Тошкентга келган.
Бугун, 19 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашувда Покистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов “Толибон” муваққат ҳукуматининг мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб билан учрашганди. Шунингдек, “Толибон” ўз элчиси Муғфуруллоҳ Шаҳобни Тошкентдаги Афғонистон элчихонасига юборганди.
LiveБарчаси