ДХХ раиси “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди
Жамият
−
01 Февраль
10804Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб билан учрашди. Бу ҳақда “Tolonews” хабар берди.
Қайд этилишича, музокараларда чегара, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинган.
Манбага кўра, Муҳаммад Ёқуб ушбу учрашувда “Толибон” тараққиёт лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев бошчилигидаги делегация Қобулга борганди. “Толибон” муваққат ҳукуматида савдо ва саноат вазири вазифасини бажарувчи Нуруддин Азизий Қирғизистон делегацияси билан учрашувда Қобул Марказий Осиё мамлакатлари учун транзит нархини пасайтирмоқчи эканини таъкидлаганди.
LiveБарчаси