“Толибон” делегацияси Тошкентдаги конференцияда иштирок этади
Жамият
−
12 Июль 2022
6398“Толибон” ҳаракати делегацияси 25-26 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро анжуманда иштирок этади. Бу ҳақда кеча, 11 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Москвага ташрифи чоғида маълум қилди.
“Биз бугун бу мамлакатда ҳақиқий куч бўлган “Толибон” ҳаракатидан делегация келишини кутмоқдамиз”, деган Норов Москвадаги давра суҳбатида.
Унинг таъкидлашича, “Толибон”нинг конференцияда иштирок этиши “уларни тан олишни англатмайди”.
“Биз ушбу конференция орқали ҳозирги ҳокимиятга етказмоқчимизки... Бу уларнинг Тошкент йиғилишида қабул қилган халқаро мажбуриятлари ва у ерда имзоланган келишувларни бажаришини таъминлашга қаратилган”, дейди Норов.
Норов Россия, Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг позицияси мос эканини, “Толибон” ҳаракати зиммасига олган мажбуриятларини бажариши, мамлакатдаги барча сиёсий, этник ва диний гуруҳлар вакилларини ўз ичига олган инклюзив ҳукумат тузиши кераклигини таъкидлаган.
Маълумот учун, 25-26 июль кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади ва унда 20 дан ортиқ давлат делегациялари иштирок этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь